Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЯЛПИ МАЖЛИС

Жорий йилнинг 21-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ва Марказий банк вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евроосиё гуруҳининг (ЕОГ) 27-ялпи мажлиси ишида иштирок этди.

Тадбирда ЕОГга аъзо давлатлар делегациялари, ЕОГни кузатувчи давлатлар ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ялпи мажлис доирасида бир қанча асосий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, ЕОГнинг 2018-2019 йиллар учун раиси этиб Хао Цзинхуа (ХХР), раис ўринбосари лавозимига Юрий Чиханчин (Россия) тайинланди.

Шунингдек, тадбир доирасида ЕОГнинг наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига ҳамда уларнинг прекурсорларига қарши курашиш бўйича ҳудудий ахборот-мувофиқлаштириш марказига кузатувчи мақоми берилди.

Тадбирда Қирғизистон Республикасининг ўзаро баҳолаш натижалари ҳам кўриб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, бу ФАТФ стандартлари асосида ЕОГ давлатларининг пул маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тизимига мувофиқ ЕОГнинг ўзаро баҳолаш бўйича иккинчи раунди доирасидаги биринчи ҳисоботи ҳисобланади. Муҳокамалардан сўнг баҳоловчи-экспертлар ва ЕОГ Котибиятига лойиҳа ҳисоботини тўлиқ ишлаб чиқиш ҳамда ЕОГнинг 28-ялпи мажлисида тасдиқлаш учун тақдим этиш вазифаси топширилди.

Халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш доирасида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евро­осиё гуруҳи ва молия мониторинги бўйича Халқаро ўқув-методик маркази ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Саидаброр ГУЛЯМОВ,
СВОЖЖДЛҚК департаментининг
Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

Манба:«Ҳуқуқ» газетаси, № 50, 14.12.2017 йил 

14.12.2017

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси