Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Департамент ҳудудий бошқармаларининг суриштирув бўлимлари бошлиқлари, катта криминалистлари ҳамда жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспекторлари иштирок этдилар.
Республикада суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан тадбир иштирокчиларига фаолиятни самарали ташкил этиш ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамиятда юксак ҳуқуқий маданият, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш бўйича бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш борасида батафсил маълумотлар берилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

06.02.2018

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси