Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҚОНУНБУЗАРЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2017 йилдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан фуқаролар ҳамда тадбиркорларга хорижий валюта маблағаларини айирбошлашда катта қулайликлар яратилди. Шунга қарамасдан, ноқонуний даромад орттириш мақсадида қонунга ҳилоф равишда валюта маблағларини айирбошлаш ҳолатлари учрамоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай қонунбузарларнинг ноқонуний қилмишларига чек қўйилди.

Фуқаролар Ш.Мусаев ва Д.Алимовлар ноқонуний даромад олиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктириб, фуқаро С.Хасановга жами 10200 АҚШ долларини 84.150.000 сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.

Шу каби, фуқаролар С.Файзуллаев, Ж.Бегимқулов, А.Фазилов ва С.Ҳакимовларнинг қонунга зид бўлган фаолиятига чек қўйилди. Улар 6000 АҚШ долларини 49 млн. 500 минг сўмга сотаётган вақтида ушландилар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент


18.02.2018

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси