Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЕХҲТ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Котибиятининг Ички назорат хизмати мутахассиси Б.Хельдт билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан кўзланган мақсад ЕХҲТнинг «Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда кўмаклашиш. 4-босқич» лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш бўлди.

ЕХҲТ вакилига Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда ваколатли давлат органи сифатидаги фаолияти, шунингдек, мазкур соҳада амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик бўйича маълумот тақдим этилди.

Ўз навбатида Б.Хельдт Ўзбекистонга ташрифининг асосий мақсади ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси томонидан кўрсатилаётган техник кўмаклашиш фаолиятини ўрганишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ЕХҲТ лойиҳасининг 4-босқичи натижаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, 2017-2018 йилларга мўлжалланган 5-босқич доирасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини кўриб чиқдилар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

12.08.2017

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси