Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲУҚУҚБУЗАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келган фуқаро А.Жабборовнинг фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, А.Жабборов уйида яширин цех ташкил қилиб, у ерда санитария меъёрларига мос келмайдиган, сифат сертификатига эга бўлмаган балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва тарқатиш фаолияти билан шуғулланиб келган.

Тадбир давомида яширин цехдан 6 хил турдаги 1121,9 кг. бўлган 32 млн. сўмлик чет элдан келтирилган балиқ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан амалдаги қонунчиликда назарда тутилган жазо чораси қўлланилди.


03.05.2018

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси