Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЕВРООСИЁ ГУРУҲИНИНГ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ҲАҚИДА

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Марказий банк вакилларидан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Бишкек шаҳрида ташкил этилган жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг 26-ялпи мажлисида иштирок этди.

Мажлисда 70 дан ортиқ долзарб масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар томонидан берилган маълумотлар асосида умумлаштирилган “Евроосиё ҳудудида хорижий жангари-террорчиларни молиялаштириш механизмининг ягона модели” номли якуний ҳужжат тақдим этилди.

Бундан ташқари, ялпи мажлис ҳафталиги доирасида БМТнинг терроризмга қарши курашиш Қўмитаси билан ҳамкорликда хорижий жангари-террочиларни аниқлаш ва уларга нисбатан мақсадли молиявий санкцияларни қўллаш юзасидан тажриба алмашиш бўйича қўшма семинар бўлиб ўтди.

Шунингдек, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида тармоқли Институт кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Арманистон, Россия Федерацияси, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этдилар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

31.07.2017

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси