Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ФАТФ ҚЎШМА МАЖЛИСИ ҲАҚИДА

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари Москва шаҳрида бўлиб ўтган жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи Гуруҳ (ФАТФ) экспертларининг жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш типологиялари бўйича қўшма йиғилиши, шунингдек, «Хатарларни баҳолаш» мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этишди.

Тадбирларда 40 дан ортиқ давлатларнинг ва 15 та халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирларнинг асосий мақсади жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги маълумотларнинг идоралараро алмашинуви самарадорлигини ошириш, мазкур соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, трансчегаравий хатарларни баҳолаш ва уларни минималлаштириш, ФАТФ тавсияларини имплементация қилиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Ўзбекистон Республикаси вакилларининг мазкур тадбирлардаги иштироки фойдали ва унумли бўлиб, уларнинг ушбу соҳадаги амалий тажрибасини ошишига ва ҳамкорликни ривожланишига, шунингдек, ФАТФ билан бўлган муносабатларни янада кучайтиришга замин яратди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

31.07.2017

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси