Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОНСТИТУЦИЯ – ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИМИЗ КАФОЛАТИ

Конституцияси ҳар бир давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати бўлиб, унда мустаҳкамланган қоидаларда нафақат давлат қурилиши, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш тамойилларини, балки жамият ҳаётига алоқадор меъёрларни ҳам белгилаб беради.

Қонуннинг, шу жумладан давлат Асосий Қонунининг устуворлиги амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Конституция нормаларини чуқур эгаллаш, мамлакатда унинг асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини англаш олдимизга қўйилган мақсадларни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги арафасида Тошкент вилояти Қибрай туман прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ташаббуси билан Чингилди маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашув ўтказилди.

Худди шундай, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Конституция – мамлакатимиз тараққиётининг ҳуқуқий асоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, унда умумий ўрта таълим мактаблари, коллежлар ўқувчилари, давлат органлари ходимлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирларда ёшларнинг давлат бошқаруви ва фуқаролик жамияти қурилишидаги иштирокини фаоллаштириш лозимлиги қайд қилиниб, Конституцияси инсонларнинг озод ва обод яшаши, меҳнат қилиши, илм олиши, фикрлаш, сўзлаш, сайлаш ва сайланиш, тиббий хизмат турларидан, турар жой дахлсизлиги, тил ва дин эркинликларидан фойдаланиш ҳамда инсоннинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати эканлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

23.11.2017

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси