Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙЎЛИДА

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, 2018 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсати, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича берилган имтиёзларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Тадбирда “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга слайдлар ёрдамида тушунтирилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган семинарда янги лойиҳалар, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлашда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тадбиркорларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишлари лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг семинар ҳақидаги фикр ва таклифларини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказилди.

Семинар якунида таклифлар умумлаштирилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

27.01.2018

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси