Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2002 йилдаги “Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар машғулоти ўтказилди.

Тадбирда шаҳар прокуратураси, давлат солиқ инспекцияси, тижорат банклари вакиллари, маҳалла фуқаролари ва шаҳарда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда янги лойиҳалар ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлашда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тадбиркорларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари ўрганилди.

Тадбир якунида таклифлар умумлаштирилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.


03.05.2018

Медиатека

100047, Тошкент шаҳар, Я.Ғуломов
кўчаси, 39а.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси