Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ

Қашқадарё вилоят прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят прокуратураси органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2015 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ўтган йилда вилоят прокуратураси органлари томонидан қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлаш борасида ўтказилган тадбирлар давомида 15 мингдан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 18 мингга яқин шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Прокурор текширувлари натижасида жами 3982 нафар мансабдор шахслар маъмурий, интизомий, моддий жавобгарликка тортилган, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 505 та жиноят ишлари қўзғатилиб, етказилган 20,2 млрд. сўм зарарларнинг ундирилиши таъминланган.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқларни бартараф қилиш, бу борада давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, ушбу даврда вилоят прокуратураси органлари аралашуви билан 399 нафар тадбиркорларга кредитлар олишда, 77 нафарига давлат рўйхатидан ўтишда, 28 нафарига ер ва бинолар берилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, 571 нафарининг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.

Шунингдек, йиғилишда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиғини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, одам савдоси, гиёҳвандлик, диний экстремизм ва терроризм кўринишларининг олдини олиш борасидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

22.01.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси