Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА

Қашқадарё вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори ва уни ижро этиш ҳақидаги Низомни қўллаш масаласига бағишланган идоралараро семинар ўтказилди.

Тадбирда тергов ва суриштирув органлари ходимлари, судьялар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси раҳбарлари ҳамда бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этди.

Семинарда амнистия актини аниқ ва бир хилда қўллаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасадди ташкилотлар олдида турган вазифалар батафсил муҳокама қилинди.

Семинар якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

25.11.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси