Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ ҲАҚИДА

Қашқадарё вилоят прокуратураси органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини тарғиб қилиш бўйича аҳоли ва жамоатчилик ўртасида 450 та тадбирлар ўтказилган, вилоят бўйича амнистия актига асосан жазодан озод қилинган шахсларга 136 миллион сўм моддий ёрдам ажратилиши, уларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиб, ишга жойлаштирилиши таъминланган. Бундан ташқари, жазодан озод қилинган 114 шахсга биометрик паспортлар берилиши ташкил этилган.

Шу билан бирга, амнистия актини қўллаш борасида қонунбузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Қашқадарё вилояти прокуратураси

22.02.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси