Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАР БИР МУРОЖААТ ҚОНУНИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ

Қашқадарё вилоят прокуратураси органлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар натижасига кўра 6 та қарорларга протест келтирилган, 35 та тақдимнома киритилган, 42 нафар шахс интизомий, маъмурий жавобгарликка тортилган, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилган ҳамда 350 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Қайд этиш лозимки, назорат қилувчи органлар раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга оид қонунчилик талабларини кўплаб ҳолатда бузилишига йўл қўйилиб, бунинг оқибатида фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган.

Масалан, Косон тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мансабдор шахслари томонидан тумандаги 228 та фермер хўжалиги раҳбарларининг ер майдонларининг бир қисмини захира фондига қайтариш ҳақидаги аризалари кўриб чиқилмаган, 423 та мурожаат юзасидан муаллифларга кўриб чиқиш натижалари ҳақида ёзма равишда хабар берилмаган.

Шунингдек, бўлимга келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда қайд қилиш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида 101 та фермер хўжалиги раҳбарларининг аризалари йўқотилиб, уларнинг ҳуқуқлари поймол этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан айбдор шахсларга тегишли жазолар тайинланган.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

11.01.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси