Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАР ТИКЛАНДИ

Қашқадарё вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида ер ва ердан фойдаланишга оид қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари аниқланди.

Масалан, Қамаши туман ҳокимининг қарори билан «Ниёз бобо ўғли Абдурахмон» фермер хўжалигига қарашли бўлган 15 гектар ер майдони хўжалик раисининг розилиги олинмасдан Ер кодекси талабларига зид равишда захирага қайтарилган.

Мазкур қарор вилоят прокуратураси протести асосида бекор қилиниб, фермер хўжалигининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилояти прокуратураси

24.05.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси