Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

НАМУНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ ҲАҚИДА

Қашқадарё вилояти прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича доимий назорат тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Вилоятда 2009-2015 йилларда намунавий лойиҳалар асосида 6052 уй-жой барпо этилган. 2015 йилнинг ўзида 1320 та уй эгаларига топширилган бўлса, 2016 йилда 1526 та шундай уй қурилиши режалаштирилган.

Мазкур соҳада назоратни амалга оширишда қурилиш ишларининг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда уйларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 100 дан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Қашқадарё вилояти прокурори

03.03.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси