Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Қашқадарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази” ва Косон туманидаги “Косон нефть-газ қидирув экспедицияси” МЧЖда фуқаролар учун сайёр қабуллар ташкил этилди.

Вилоят, Қарши шаҳар ва Косон тумани прокуратураларининг масъул ходимлари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирларда фуқароларни қабул қилиш билан бир қаторда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, давлат ҳокимияти, бошқаруви ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш тартиби, шунингдек, мазкур соҳада қонунийликни таъминлаш борасида прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, вилоят прокуратураси органлари томонидан 2015 йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг 11.182 та мурожаатлари кўриб чиқилган, уларнинг 2473 таси қаноатлантирилиб, 2862 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Қабуллар жараёнида фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

26.01.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси