Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ

Қашқадарё вилоят прокуратураси органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриб келинмоқда.

Масалан, ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланишича, АТБ “Микрокредитбанк” Деҳқонобод минибанки мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, 2014-2015 йилларда тадбиркорларнинг хабарисиз, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда, банк мижозлари ҳисобланган 8 та тадбиркорлик субъектининг жами 108,8 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахслар Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, тадбиркорларга етказилган зарар улардан тўлиқ ундирилди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

11.04.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси