Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Қашқадарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан Муборак туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмуни ва уни амалга ошириш жараёнини тушунтиришга бағишланган учрашув ўтказилди.

Унда давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари, коллеж битирувчилари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг сўзсиз ижросини таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан амалдаги қонунчиликка киритилган қўшимча ва ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда тадбиркорлик субъектларининг муаммолари, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари ҳамда турли бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди. Тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазалари эшитилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, муаммоларини бартараф қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

24.01.2017

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси