Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Учрашувлар самара бермоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жойларда бўлиб, аҳоли билан ўтказаётган мулоқотларда одамлар билан ишлайдиган барча органлар, ташкилотлар раҳбарларини инсонларнинг фикрини, дардини эшитишга, муаммоларини ҳал қилишга қайта-қайта даъват этаётгани бежиз эмас. Зеро, шундагина давлатимиз раҳбарининг: “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилини рўёбга чиқарган бўламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Қаш­қадарё вилоятида сайёр қабуллар ташкил этилди. Хусусан, Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номидаги вилоят мусиқали драма театри олдида ташкил этилган шундай тадбирда кўмакка муҳтож фуқароларга 65 та ногиронлик аравачаси, 42 та тикув машинаси топширилди.

Сайёр қабулларда ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, уларни ҳокимлар, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилди. 14-15 сентябрь кунлари Қар­ши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Салом Самадов ва вилоят прокурори Баҳодир Пўлатов иштирокида ўтказилган сайёр қабулга 1162 нафар фуқаро мурожаат қилди. Жисмоний имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, 22 та ногиронлар аравачаси ва 18 та тикув машинаси ҳадя этилди, 62 киши ишга жойлаштирилиб, 283 та мурожаат жойида ҳал этилди, 11 кишига даволанишга йўлланма берилди, 22 кишига моддий ёрдам ва нафақа тайинланди, 18 нафар тадбиркорнинг муаммоси жойида ҳал этилди, 3 нафар тадбиркорга 207,4 миллион сўм кредит ажратилди.

Маълум муддат, яъни қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига эса ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди.

Республика ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари, банк тузилмалари раҳбарларининг вилоят аҳолиси билан ўтказган сайёр қабуллари, учрашув ҳамда мулоқотлари ҳам ғоят самарали кечди. Икки кун давомида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида яшовчи фуқаролар билан 50 мартадан ортиқ юзма-юз суҳбатлар ташкил этилиб, уларда аҳолининг мурожаатлари, ўртага ташланган муаммолар ва таклифлар чуқур таҳлил этилди. Аксарият масалаларга ўша ернинг ўзида ижобий ечим топилди. Зеро, эл дарди билан яшаш — олий бахт.

«HUQUQ» газетаси мухбири

28.09.2017

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси