Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Қашқадарё вилоят прокуратураси органларининг аралашуви билан 12 нафар тадбиркорлик субъектларига 759 млн. сўмлик кредит маблағлари, 3 нафарига 32 гектар ер майдони ажратилди, 7 нафар тадбиркорларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга амалий ёрдам кўрсатилди.

Масалан, якка тартибдаги тадбиркор Ш.Боқиевага 51 млн. сўм кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 2 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, 30 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, фаолият кўрсатмаётган 6 та корхоналарнинг фаолияти тикланиши таъминланди.

40 дан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларда 2369 нафар тадбиркорлар иштирок этдилар.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

18.02.2018

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси