Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ АХБОРОТИ ҲАҚИДА

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят прокурорининг 2015 йилда прокуратура органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, ўтган йил вилоят прокуратураси органлари томонидан асосий эътибор аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби масалаларга қаратилган.

Ушбу даврда вилоят прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан 15 мингдан зиёд прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, судларга 33,9 миллиард сўмлик зарарни ундириш бўйича 7115 аризалар киритилган, қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш бўйича 8800 дан ортиқ тадбирлар ўтказилган.

Вилоят прокурорининг ахбороти муҳокамаси натижаси бўйича Кенгаш қарори қабул қилинди.

Қашқадарё вилояти прокуратураси

29.02.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси