Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА НАЗОРАТСИЗЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Қашқадарё вилоят прокуратураси органлари томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар, эрта никоҳнинг олдини олиш, уларнинг таълим-тарбияси, бандлигини таъминлаш, соғлиғини сақлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилган ишлар натижасида ўқув машғулотларида қатнашмаётган 5884 нафар ўқувчи ўқишга жалб қилинди, вилоят ҳудудидаги мактаблардаги давомат 98 фоиз, коллежлардаги давомат 82 фоизни ташкил қилди. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 17,7 фоизга камайишига эришилди, 50 нафар вояга етмаганларнинг оилавий муҳити яхшиланди ҳамда 87 та нотинч оила профилактик ҳисобдан чиқарилди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

27.01.2018

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси