Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР МАСАЛАСИ МУҲОКАМАДА

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиялар вакиллари, прокуратура, ички ишлар органлари, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари ходимлари, шунингдек, нодавлат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланганидек, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этилишига имкон туғдирувчи шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳокама жараёнида комиссияларнинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини такомиллаштириш, вояга етмаганларда қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, уларга тўғри хулқ-атвор ва соғлом турмуш тарзининг асосларини сингдириш, шунингдек, ўз ҳаёт йўлини ва касб-ҳунарни тўғри танлашда ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган масала юзасидан қабул қилинган қарор ижро этиш учун тегишли идораларга юборилди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

01.02.2016

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси