Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲАҚИДА ҒАМХЎРЛИК

Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, соғлиғини сақлаш, қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга ва миллий ғояларга садоқат туйғусини шакллантириш ва мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2010 йилдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан вилоят ҳокимининг “Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жой билан таъминлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан Қарши шаҳрида икки қаватли уй биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий мебель билан жиҳозланди ҳамда 24 нафар етим ва боқувчисини йўқотган ёшлар турар жой билан таъминланди.

Шунингдек, ушбу уйда истиқомат қилувчиларга янада қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бино ҳудудида тикувчилик цехи, гўзаллик салони, иссиқхона ҳамда нон маҳсулотларини пиширишни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Қашқадарё вилоят прокуратураси

11.02.2017

Медиатека

181100, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 5.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси