Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ – ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ

Вилоят прокуратураси томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят прокурори, ИИБ бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан Хонқа туманидаги “Эзгулик”, “Эҳтиром”, “Янгиланиш”, “Бунёдкор”, “Ватанпарвар”, “Аҳилик” ва “Гулғунча” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилди.

Тадбирларда ушбу маҳаллаларда содир этилган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг содир этилишига имкон яратган шарт-шароитлар, уларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар ва бошқа долзарб масалалар кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, 2016 йилдан ҳозирга қадар умуман жиноят содир этилмаган “Дурвадик” маҳалла фуқаролар йиғинига вилоят прокурори томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

Хоразм вилоят прокуратураси

17.02.2018

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси