Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХАЛҚ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИГА ЭМАС, ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Хоразм вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан2-сектор ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Гурлан, Шовот ва Янгибозор туманларидаги 133 тамаҳаллада мавжуд бўлган 68.740 та хонадонларда яшовчи аҳолининг яшаш шароитлари уйма-уй юриб ўрганилди.
Ўрганиш давомида 4.000 дан ортиқ муаммолар аниқланиб, унинг 2.378 таси жойида ҳал этилиши таъминланиб, 1.622 таси йўл харитасига киритилди.
Хусусан, табиий газ тармоғидан ажратилган ҳудудларга 1.541 тонна суюлтирилган газ, 19.670 тонна кўмир етказиб берилди, 221 км. узунликдаги электр линиялари дарахт шохларидан тозаланди, 113 та трансформатор пунктларида аҳоли хонадонларига электр энергиясини тенг тақсимлаш ишлари бажарилганлиги натижасида аҳоли хонадонларидан 25.400 тасининг табиий газ таъминоти, 5.938 тасининг электр энергия таъминоти яхшиланди.
Бундан ташқари, вилоят прокурори ташаббуси билан Янгибозор туманидаги марказга узоқ жойлашган “Боғолон”, “Чўболончи” ва “Оёқдўрман” қишлоқларида яшовчи аҳоли вилоят миқёсидаги тиббий муассасаларнинг малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 310 нафарига бепул дори-дармон воситалари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 28 нафар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар жамланмалари тарқатилди.
Бу каби ҳайрли тадбирлар халқимизни яшаш шароитларини янада яхшилаш ва уларни рози қилишга муносиб ҳисса қўшади.

02.06.2018

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси