Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида Гурлан туманида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари масъул ходимлари, тижорат банклари раҳбарлари, коллеж битирувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида тадбиркорларда мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан мутасадди идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Хоразм вилоят прокуратураси    

07.02.2018

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси