Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Хоразм вилоят прокуратураси ташаббуси билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, шунингдек уларнинг муаммоларини бартараф этиш мақсадида вилоят прокурори томонидан Урганч шаҳрида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари масъул ходимлари, тижорат банклари раҳбарлари, коллеж битирувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан тадбиркорлар учун яратилган қўшимча имконият ва шароитлар муҳокама қилинди, Президентнинг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони бўйича тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, вилоят прокуратураси органларининг кўмаги билан жорий йилда тадбиркорлик субъектларининг 74 тасига 513 гектар ер участкалари ажратилиши, 34 тасига 7,4 млрд. сўм кредит маблағлари берилиши, 225 тасига муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши, 3 тасига “нолъ” қийматда бинолар берилиши таъминланиб, 349 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқилари тикланишига эришилди.

Шунингдек, учрашув давомида тадбиркорларда мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан мутасадди идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

02.06.2018

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси