Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга, уларнинг бузилган ҳукуқларини тиклашга доир ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят прокуратураси ташаббуси билан бошқа давлат органлари раҳбарлари иштирокида вилоятнинг чекка ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Хусусан, вилоят ҳокими, прокурори ва ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан 2018 йил мобайнида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларда, шу жумладан, чекка ҳудудларидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинади.

Ушбу режага асосан вилоят прокурори, ИИБ бошлиғи ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан Боғот туманидаги 5 та маҳаллада истиқомат қилувчи 150 нафардан зиёд фуқаролар сайёр тартибда қабул қилинди.

Қабул давомида фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Хоразм вилоят прокуратураси

02.02.2018

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси