Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ҚИЛИШ - ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим қилган Мурожаатномасида қайд этилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида вилоят прокуратураси ходимлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Вилоятда юз бераётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда аҳолини фойдали меҳнатга жалб этиш масалаларига иштирокчилар томонидан алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш ва манфаатларини ҳимоялашда жойларда аҳоли вакиллари билан ўтказилаётган очиқ мулоқот тарзидаги тадбирлар муҳим ўрин эгаллашини инобатга олиб, 2018 йил давомида бу каби учрашувларни жадаллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича таклифлар ҳам билдирилди.

Тадбир давомида кўплаб масалаларга ечим топишга йўналтирилган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига ҳар томонлама амалий ёрдам беришга оид вазифалар белгиланди.

Хоразм вилоят прокуратураси

02.02.2018

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси