Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Хоразм вилояти прокуратураси органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. 

Бу борада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида тегишли прокурорлар раислигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мувофиқлаштирувчи кенгашлари йиғилишлари ўтказилди.

Йиғилишларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар қўмиталари, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари ва бошқа идоралар раҳбарлари иштирок этди. 

Тадбирларда суриштирув, тергов ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини юритишда тегишли органлар билан жамоатчилик ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, самарали ахборот алмашувини такомиллаштириш, жиноятларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва содир этилишига сабаб бўладиган омиллар ва шарт-шароитларни бартараф қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги вазифалар белгиланди. 

Йиғилишларда масъул идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хоразм вилоят прокуратураси

26.01.2018

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси