Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАҚСАДИДА

Вилоят прокуратураси томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг олдида турган бюрократик тўсиқлар ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги ғовларни бартараф қилиш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Янгибозор туманида ўтказилган учрашувда тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг амалий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Тадбирда вилоят прокурори, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва давлат бошқаруви органлари, тижорат банклари раҳбарлари, туман ҳокими ва бошқа мутасадди шахслар иштирок этди.

Тадбир давомида тадбиркорлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, зарур чораларни кўриш ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан кўтарилган масалалар жойида ҳал этилди.

Хоразм вилоят прокуратураси

17.02.2018

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси