Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Ҳоразм вилоятида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди ҳамда 4 та сектор раҳбарлари томонидан тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Дастурни самарали амалга ошириш тартиби ва механизмини тушунтириш, юклатилган вазифаларни тақсимлаш мақсадида вилоят ҳокимлигида Бош прокуратура ходимлари, секторлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди.

Тадбир давомида Дастурда қайд этилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, назоратни олиб бориш мақсадида вилоят штаби таркиби тасдиқланди.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Хоразм вилоят прокуратураси

29.12.2017

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси