Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

НАВБАТДАГИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Хоразм вилоят прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 йилдаги “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокуратураси, ички ишлар, божхона органлари ходимлари, жиноят ишлари бўйича вилоят, туман ва шаҳар судлари судьялари ва бошқа масъул идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида бу йўналишдаги амалий тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича тушунтиришлар берилди ва соҳага доир қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича қўлланмалар тарқатилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

25.01.2018

220100, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 24.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси