Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЁШ МУТАХАССИСЛАР ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Наманган вилоят прокуратурасида прокуратура органларининг ёш мутахассислари, уларнинг ота-оналари ва прокуратура фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда прокуратура органлари қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жараёнларида муҳим аҳамият касб этиши, прокуратура органлари ходимларига юклатилган масъулиятли вазифалар фидойилик ва холисликни талаб этиши таъкидланди.

Йиғилиш давомида вилоят прокуратураси органларининг масъул ходимлари, фахрийлар ва ёш мутахассисларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, ёш мутахассислар учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, келгусидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қолишди.

Наманган вилоят прокуратураси

31.07.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси