Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЯНГИ СПЕКТАКЛЬ ТАҚДИМОТИ

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан А.Навоий номли вилоят мусиқали драма ва комедия театрида “Армон” спектаклининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Саҳна кўринишида жамиятимизда бугунги кунда энг долзарб муаммолардан бири бўлган ёшлар тарбияси, эрта турмушнинг аянчли оқибатлари акс эттирилган. Саҳна қаҳрамони бўлган қиз ота-онасининг талаби билан коллежда ўқишни тугатмасдан туриб турмушга чиқади ва оқибатда эрта турмушнинг жабрдийдасига айланиб, бевақт ҳаётдан кўз юмади.

Спектакль тақдимотида касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари, ўқитувчилар ва коллеж ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Тасдиқланган тадбирлар режаси асосида спектаклни вилоятнинг барча коллежларида намойиш этилиши режалаштирилди.

Наманган вилоят прокуратураси

31.07.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси