Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланганлиги муносабати билан вилоят прокуратураси органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада асосий эътибор таълим муассасаларидаги давоматни таъминлашга, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олишга, шунингдек, уларни иш билан таъминлашга қаратилмоқда.

Шу мақсадда вилоят прокуратураси ташаббуси билан коллеж битирувчилари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда вилоятдаги 700 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд бўлган 123 та корхона ва ташкилотлар иштирок этдилар.

Корхона ва ташкилотларнинг вакиллари битирувчиларига бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар бердилар.

472 нафар битирувчиларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, меҳнат шартномалари тузилди.

Шунингдек, 17 нафар коллеж битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун имтиёзли кредит олиш мақсадида сертификатлар топширилди.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Наманган вилоят прокуратураси

31.07.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси