Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2016 йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган йилда асосий эътибор аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиғини сақлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясига доир қонунлар ижроси устидан прокурор назоратини таъминлаш масалаларига қаратилиб, ушбу йўналишларда бир қатор ишлар амалга оширилган.

Шу билан бирга, ҳайъат мажлисида прокурор назоратининг айрим йўналишларида камчиликларга йўл қўйилганлиги қайд қилиниб, уларни бартараф қилиш, қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, қонунлар ижроси юзасидан таъсирчан назоратни таъминлашда масъулиятни кучайтириш борасида тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 январда Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувдаги нутқида белгилаб берилган вазифаларни тўлақонли амалга оширишга устувор аҳамият қаратилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари И.Эргашходжаев иштирок этди.

Ҳайъат мажлиси якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Наманган вилоят прокуратураси

19.01.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси