Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ – ПРОКУРАТУРА ҲИМОЯСИДА

Наманган вилоят прокуратураси органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклашга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектларига 12 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар берилишида, 90,5 гектар ер майдони ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилган.

Масалан, прокуратура аралашуви билан «Uchqurgon Gold Textile» МЧЖга фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 150 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

Ёки, «Навбаҳор» МЧЖ раҳбари А.Исмоиловнинг мурожаатини кўриб чиқиш натижаси бўйича жамиятга 0,12 гектар ер майдони ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Бу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Наманган вилоят прокуратураси

23.08.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси