Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Наманган вилояти прокуратураси органлари томонидан аҳоли, айниқса ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Чуст туман прокуратураси ташаббуси билан тумандаги манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда 100 дан ортиқ ташкилот ва корхоналар 400 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмарка натижаларига кўра 347 нафар фуқаро, 24 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланди.

Шунингдек, энг яхши бизнес лойиҳаларини тақдим этган 15 нафар коллеж битирувчисига 123 млн. сўм имтиёзли кредитлар олиш учун сертификатлар топширилди.

Наманган вилояти прокуратураси

25.04.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси