Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БОРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни мамлакатимизда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан вилоят прокуратураси органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда прокуратура органлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси томонидан вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда «Прокурор назорати» номли янги ҳуқуқий телекўрсатув эфирга узатилди.

Ушбу телекўрсатув прокуратура органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясига оид қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолияти, қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар ва жиноят ишлари тергови натижаларини ёритишга бағишланган.

Шунингдек, телекўрсатув давомида телетомошабинлардан келиб тушган саволларга жавоблар, ҳуқуқий маслаҳатлар, қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида тушунтиришлар, прокуратура органлари ходимларининг сайёр қабуллари тўғрисида маълумотлар берилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари мазмунига бағишланган видеороликлар намойиш этиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида прокуратура, ички ишлар органлари, ҳокимликлар ва бошқа идораларнинг тажрибали ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан таълим муассасалари ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ҳамда аҳолининг бошқа қатламлари вакиллари орасида тизимли равишда тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Наманган вилояти прокуратураси

04.05.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси