Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Наманган вилоят прокуратураси органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилишини таъминлаш борасидаги вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят прокуратураси органларига келиб тушган 13185 та мурожаатларнинг 2351 таси қаноатлантирилган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида аниқланган қонун бузилишлари бўйича 400 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, шу жумладан қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 31 та жиноят иши қўзғатилган.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жойларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг сайёр қабулларини ўтказиш амалиёти фаол йўлга қўйилган.

Бундай қабуллар вилоятнинг барча туманларида ҳокимлар, прокурорлар ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, шунингдек вилоят ташкилотлари ва муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтказилмоқда.

Сайёр қабуллар давомида фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, ёшларнинг бандлиги ва тадбиркорларга кредитлар ажратилишини таъминлаш ҳамда бошқа долзарб масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наманган вилоят прокуратураси

12.08.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси