Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Наманган шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вилоят ҳокими, давлат бошқаруви ва назорат органлари раҳбарлари, шунингдек жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида мамлакатимизда кейинги йиллар давомида қабул қилинган тадбиркорлик фаолияти эркинлигини кафолатловчи қонун ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга улкан эътибор қаратилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан жойларда тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, мавжуд муаммолар ўрганилмоқда ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Ўтказилган учрашувда 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, ўз фаолиятида юзага келаётган кредит, ер майдони ва бино-иншоотлар ажратиш, коммуникация тармоқларига уланиш, маблағларни конвертация қилиш соҳаларидаги айрим муаммоларини билдирдилар. Ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда тегишли идора раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг амалий ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди. Ушбу йўналишдаги ишларни изчиллик билан давом эттириш, шу жумладан, бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш, зарур чораларни кўриш ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Тадбир якунида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Наманган вилоят прокуратураси

01.02.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси