Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҚАРЗДОРЛИК УНДИРИЛДИ

Наманган вилоят прокуратураси томонидан Косонсой туманида яшовчи М.Мирзаахмедовнинг «Сириус лойиҳа қурилиш сервис» МЧЖдан ойлик иш ҳақини ундиришда ёрдам беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати кўриб чиқилди.

Текшириш давомида аниқланишича, 05.01.2015 йилда М.Мирзаахмедов билан «Сириус лойиҳа қурилиш сервис» МЧЖ ўртасида қисқа муддатли ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузилиб, ушбу ишлар М.Мирзаахмедов томонидан тўлиқ бажарилган. Шунга қарамасдан М.Мирзаахмедовга ҳисобланган иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилмаган.

Прокуратура аралашуви билан «Сириус лойиҳа қурилиш сервис» МЧЖдан М.Мирзаахмедовнинг фойдасига 11 млн. сўм иш ҳақи ундириб берилди ҳамда унинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Наманган вилоят прокуратураси

23.08.2017

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси