Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ВАЗИФАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Навоий вилоятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда прокуратура, ички ишлар, божхона органлари, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси, Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси вилоят бўлими раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2015 йилда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тарбтини сақлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи шарт-шароитларни бартараф қилиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ўтган йилда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вилоятда қасддан одам ўлдириш, номусга тегиш, талончилик, босқинчилик, товламачилик, ўғирлик жиноятлари, шунингдек, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатларининг камайишига эришилгани таъкидланди.

Тадбирда профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг тинчлиги ва жамоат тартибини сақлаш, суриштирув, дастлабки тергов ва тезкор-қидирув фаолиятини ўтказишда қонунийликни таъминлашга доир вазифалар белгиланди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Навоий вилояти прокуратураси 

06.02.2016

Медиатека

210100, Навоий шаҳар, С.Айний
кўчаси, 85.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси