Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИНИНГ АХБОРОТИ ҲАҚИДА

Халқ депатутлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда 2015 йилда вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида вилоят прокурорининг ахбороти тингланди.

Ўтган йилда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бандлигини таъминлаш, соғлиғини сақлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

Мазкур даврда вилоят прокуратураси органлари томонидан қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш ҳақида 1643 та тақдимнома ва судларга 19,8 миллиард сўмлик зарарни ундириш бўйича 2751 та ариза киритилганлиги, 6 мингга яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, ҳал этилгани қайд қилинди.

Сессияда вилоятнинг барча ҳудудларида қонунийликни таъминлаш билан боғлиқ келгусидаги вазифалар муҳокама этилиб, Кенгаш қарори қабул қилинди.

Сурхондарё вилояти прокуратураси

25.02.2016

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси