Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИ ИЖРОСИ ҲАҚИДА

Сурхондарё вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, соғлиқни сақлаш, меҳнат бошқармаларининг масъул ходимлари, шунингдек, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида амнистия актининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, унинг ижросини аниқ ва бир хилда таъминлаш, тегишли органлар ва мутасадди идоралар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, ходимларнинг масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлашда асосий эътиборни жазодан озод этилган шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, профилактика чораларини амалга оширишни давом эттиришга қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси 

25.11.2016

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси