Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АҲОЛИ ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Денов туман прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан, 2-сектор ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳудуддаги “Лағмонота”, “Аловиддин”, “Элобод”, “Водий”, “Юрчи”, “Себзор”, “Боғишамол”, “Чўнтош”, “Лўпон” маҳаллалари аҳолисини яшаш шароитлари уйма-уй юриб ўрганилди.

Ўрганишда маҳаллалардаги 110 тадан ортиқ аҳолининг яшаш шароитларини ўрганилиб, улардан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва тиббий ёрдамга муҳтож оилаларни аниқланиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилиши, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши таъминланди.

Сурхондарё вилоят прокуратураси

10.02.2018

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси