Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ВИДЕОСЕЛЕКТОР

Вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокимлигида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят прокуратураси, ҳокимлиги масъул ходимлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа мутасадди идоралар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда вилоятдаги жиноятчилик ҳолати муҳокама қилиниб, 4 та сектор ҳамда давлат органлари раҳбарларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.

Мутасадди орган ва идоралар раҳбарларига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга йўналтирилган чора-тадбирларни кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

25.01.2018

Медиатека

190100, Термиз шаҳар, Тараққиёт
кўчаси, 34.  

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси